Биринчи ташриф

Биринчи марта келган бўлсангиз:

 

РИКММ чизмаси

Биринчи ташрифингизда аввало Рўйҳатхонага мурожаат этишингиз зарур. Рўйҳатхонада Сизга касаллик картаси очилиб, тегишли ҳажмдаги текширувлар ва шифокор қабулини белгилаб беришади. Кассада барча тўловларни амалга оширгандан сўнг, 12 кабинетга текширувлардан ўтиш учун мурожаат этасиз. Агар кўзнинг ултратовуш текшируви тавсия этилган бўлса, сизга навбат рақами беришади. Барча текширувлардан ўтганингиздан сўнг, шифокор қабулига борасиз. Шифокор офталмолог кўрик ўтказганидан сўнг Сизга ташҳис қўйиб, тегишли маслаҳатлар беради ва зарур бўлса жарроҳлик амалиёти ёки қўшимча текширувлар тавсия этади.

Шифокор қабулига киришдан аввал, имкон қадар Сизни безовта қилаётган асосий муаммо, шикоятингиз ва саволларингизни аниқлаштириб олинг. Шифокор саволларига аниқ, батафсил, савол мазмунидан четлашмаган ҳолда жавоб беринг. Жавобингизнинг аниқлиги, тўлиқлиги ва тўғрилиги сизнинг ташҳисингиз ва пировардида даволаш тактикасига бевосита таъсир кўрсатади.

Бизни танлаганингиздан мамнунмиз! Доимо соғ бўлинг!  

Записаться на прием к врачу