Кўриш қобилиятини текшириш

Кўриш ўткирлигини текшириш. Қуйидаги онлайн тест орқали кўриш ўткирлигини субъектив текшириш мумкин. Объектив ва аниқ текширув учун Марказимизга мутахассислар кўригига келишингиз зарур. Тест стандарт 17 дюймли монитор учун мўлжалланган.

Кўриш ўткирлигини аниқлаш тести (Сивцев-Головин жадвали). Текширилувчи экрандан 1 метр масофада жойлашиши зарур. Дори, чарчоқ ва алкогол текширув натижаларига салбий таъсир кўрсатади. Бир кўзингизни текшириш учун иккинчисини кафт билан беркитинг. Жадвалнинг чап тарафидаги рақамлар кўриш ўткирлигининг даражасини белгилайди. Масалан, 0,2 – бу 20%, 0,9 – 90%, 1,0 - 100%

Болаларда кўриш ўткирлигини текшириш жадвали. Текшириш тартиби юқорида кўрсатилганидек. Агар фарзандингиз пастки икки қатор расмларни ажратолса, демак кўриш ўткирлиги нормада.

Астигматизни баҳолаш тести. Қуйидаги тестда чизиқлар бир хил қалинликда бўлиб, агар сизга турли қалинликда кўринаётган бўлса ёки баъзилари очроқ/тўқроқ тусда кўринаётган бўлса, сизда астигматизм мавжудлиги эҳтимоли бор.

Рабкин жадвали ранг сезиш қобилятини баҳолашда фойдаланилади.
Қуйидаги келитирилган расмда қандай шакл ёки рақамлар кўриняпсиз? Жавоблар тест охирида келтирилган.

Рабкин жадвалига жавоблар : 1-жадвал - учбурчак ва айлана, 2-жадвал - 13, 3-жадвал - 96, 4-жадвал - 136

Записаться на прием к врачу